Бугун, 29 август куни Қўнғирот туманидаги  “Алтинкол” ШФЙ ҳудудидан 12 та кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар бепул уй-жойлар берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда. Шу муносабат билан Қўнғирот туманидаги “Алтинкол” шаҳарчасида янги уйларнинг калитини топшириш маросими бўлиб ўтди.


Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар  Кенгаши Раиси Қ.Сариев қатнашди ҳамда хонадон эгаларига янги уйларнинг калитларини топширди.