Нукус шаҳрининг 2- сектор ҳудуди,  21-сонли "Таслақ" МФЙ, Бозатоу кўчасида истиқомат қилувчи Б.Батировнинг 19 ёшли фарзанди туғма ногиронлиги бор эди. 16 сентабр куни Нукус шаҳар прокуратураси ва Нукус шаҳар давлат солиқ қўмитаси томонидан Б.Батировнинг фарзанди Самарқанд шаҳридаги "Доктор Бахт шифо" клиникасида операция қилиниши учун 11млн сўм пул ажратилди. Самарқандаги операцияни ўтказадиган клиниканинг маълумотига кўра, операциядан кейин Б.Батировнинг фарзанди тўлиқ тузалиб кетиши мумкин экан.



Манба: KRuz.uz – Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti