Инсонлар қалби меҳр-муҳаббат оғушида товланиб яшашга интилади, бир-бириларига юксак ишонч билдириб, шу меҳр қуёшининг ҳар бир заррин нурларидан дардларига шифо дамларини интиқлик ила кутаётган кемтик қалбидаги меҳр ипини ҳаётини нурафшон қилишга талпинаётган ва умрининг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланаётган Феруза Шоджоновадир.

Тошкент шаҳар "Инклюзив жамият" ногиронлар жамоат бирлашмасининг энг фаол аъзоси. Бу жамиятни ташкил қилишдан мақсад – жисмоний имконияти чекланган ёшларни бирлаштириш, бирдамликка чорлаш, бир-бирилари билан дўстлаштириш ва ижодий фаолиятини янада ривожлантириш келажакка тарғиб қилиш, – дейди "Инклюзив жамият" ногиронлар жамоат бирлашма раиси Нодира Тиллаева.

Инсон умри давомида ҳаётдан ширин ва гўзал мавридларидан баҳра олиб, унинг қувонч ва ташвишларини кўради, аччиқ чучигини тортади. Бинобарин, умр йўлларида кўп нарса учрайди инсонга.

Дунёнинг энг оғир югини елкасига, кўкчига дард деган унвонини кимдир тақиб қуйгани каби кўтариб юргандай. Мучаси кемтик кўнгли ўксик қалбли инсонлар ҳам ҳаётнинг қувончларини кўришни беғуборлик ҳиссини туйиш дилдан ҳис қилишни кимлар хоҳламайди дейсиз.

– Болалигимда рассом, модельер-дизайнер бўлишни орзу қилардим. Шукур, бу орзуйимнинг қисман бўлсада, амалга ошди. Бу жамиятда тўқиш ва биссерни ўргандим – дейди Феруза Шоджонова.

Уйда ўтириб қолган имконияти чекланган болалигидан ногиронлиги бўлган инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш,  уларнинг манфаати, турмушининг ободлиги ва фаровонлигини ошириш, умид сўзини кўнгилларига уйғотгим келади.

Ўзим аслида Нукус шаҳриданман интернет орқали ўзим тенги ногиронлиги бўлган дўстларим билан ижтимоий тармоқлар орқали дилдан мулоқотда бўламан. Ижтимоий телеграмдаги “Бирга катта кучмиз” – Бу гуруҳ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”нинг расмий мулоқот гуруҳ орқали дўстлашдим.

Бу гуруҳда Ўзбекистонинг барча имконияти чекланган истеъдодли ногирон болалар ва йигит-қизлар жамланган. Ф.Шоджонова ҳам мана шундай ёш ҳунармандлардан бири.  Феруза томонидан тўқиш ва биссерларидан тайёрланган санъат асарлари кўпчиликни ўзига жалб этмай қўймади шу жумладан мени ҳам.

– Ҳозирда тўқиш, биссер ва калитлар учун брелокни турли кўринишдаги санъат асарларини тайёрлаб, ундан завқланаман. Руҳим тетиклашади жисмоний қувватим ошади. Ўз ҳунарим ва истеъдодим билан тенгдошларимдан ортда қолмай, ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганим менинг қувончим, менинг бахтим, – дейди Феруза Шоджонова.

Ҳар бир дурдона санъатидан мунаввар тонгни қарши олаётган, ота-онасининг кўксидаги илоҳий меҳридан муваффақият сари илҳомлантираверсин.

Саламат АВЕЗОВ,
Болалигидан II-гуруҳ ногирони,
Нукус шаҳридан.