1-июнь ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва «Panamilk» сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонаси 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат интернат мактаби тарбияланувчиларига ўзи ишлаб чиқарган сут маҳсулотларини совға қилди.
Тадбирни мактаб директори Шинибай Қалилаев очиб берди ва олиб борди. Байрам кечасига бағишланган  имконияти чекланган кўзи зайф болалар томонидан ташкиллаштирилган концерт дастури намоиш этилди.Тадбирда қатнашган тарбияланувчи болалар сони жами 150 кишини ташкил қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 1950-йилдан эътиборан 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошланган. 1989 йилда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида конвенция қабул қилган. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қонун янада мустаҳкамланган.

“Дунёда бу куннинг байрам қилинишидан мақсад кенг жамоатчилик диққатини болалар муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратишдир, – дейди OʻzLiDeP фаоли, «Panamilk» МЧЖ рахбари И.Панаев – Зеро, бугунги куннинг боласи, эртанги куннинг каттаси. Бугун парваришлаган ниҳолимиздан эртанги кун маънавият мевасини оламиз.

Манба: KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлар сайти