Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Шу боис, ЎзНА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими шу йўналиш бўйича ишлайдиган давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикчиликни шакллантириш ва ривожлантириш борасида қизғин фаолият олиб бормоқда. Ҳар доим БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция»сининг ратификация қилиниши ва бу ҳужжатда белгилаб берилган вазифаларнинг амалга ошишига кўмаклашиш бизнинг эътиборимизда бўлиб келмоқда. Шу боис, бизнинг Қорақалпоғистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишларига keng имкониятлар яратилмоқда. Натижада, мамлакатимизда инклюзив жамиятнинг яратилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.
Муҳими, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасида қонуний асослар яратиб берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-266-сонли Қарори муҳим дастуриламал бўлди.
Бу муҳит дастурий ҳужжат талаблари асосида Нукус шаҳридаги ва барча туманларда аҳоли гавжум бўладиган ташкилотлар, гузарларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишлари учун шароит яратилиши учун ҳаракат қилдик. Шуни айтиш лозимки, жорий йилнинг бошидан буён 21 та объектда жамоатчилик мониторинги ўтказилди.
Жумладан, Нукус шаҳридаги йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортида, “Халқ” банкида, “Ипотека”, “Микрокредит”, “Алоқа” ва “Асака” банкларида, кўптармоқли поликлиникада кузатув ишлари олиб борилди. Унинг натижалари бўйича пандуслар ташкил қилинди, йўл кўрсаткичлари ўрнатилди, санитария узелларига мосламалар ўрнатилди.
Бундай ишлар туманларда ҳам давом эттирилди. Шу йил 30 апрель куни Хўжайли туман Кўптармоқли марказий поликлиникаси, Давлат хизматлари марказида, “Халқ” банкида мониторинг ишлари амалга оширилди. Худди шундай тадбирлар Қораўзак, Чимбой ва Амударё туманларида ҳам амалга оширилди. Олиб борилган мониторинг ва жамоатчилик назорати натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди, шунингдек, Telegramm, Instagramm, YouTube, Facebook каби ижтимоий тармоқларда, шунингдек, “Imkoniyat” газетасида ёритилди.
Амалга оширилган тарғибот ишлари ўз натижасини бермоқда. Шу туфайли ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида биз билан биргаликда фаолият олиб боришга жазм этган ташкилотлар сони кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг бошидан буён биз Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Нукус Давлат техника университети билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича меморандумлар имзоладик.
Ҳудудимизда ижтимоий давлат тамойилларини барқарор этиш ва ногиронлиги бўлган шахсларникиларда ҳам ногиронлиги бўлган инсонлар хизмат қилаётган бўлишлари мумкин. Масалан, яқинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, давлат ташкилотлари ва Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий интеграция” мавзусида семинар ўтказдик.
Бизнинг ҳудуддаги туман бўлимлари ногиронлик борасидаги муаммоларни ҳал этишда давлат грантларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Биз ўтказилган тадбирларнинг ҳар бирида давлат грантлари учун лойиҳалар тайёрлаш борасида тушунчалар берамиз.
Турли ташкилотларни ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳамкорликка чақирар эканмиз, минтақамиздаги ногиронлиги бўлган инсонлар билан мулоқотни йўлга қўйиш, ҳар бир ногиронлиги бўлган инсонни ҳисобга олишга даъват қилмоқдамиз. Бундай бевосита мулоқотлар айниқса, байрамлардаги учрашувларда яна ҳам қизғин тус олади. Биз ҳар доим 3 декабрь - Халқаро ногиронлар кунини барча ногиронлиги бўлган инсонлар билан кутиб оламиз. Шунингдек, Наврўз, Мустақиллик ва Янги йил байрамларида ҳам бирга бўламиз. Бу сингари мулоқотлар доим тўкин дастурхон ва шодон даврада бошланиб, совғалар улашиш билан якуналанади.
Бу сингари тадбирлар жамиятимизда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан муносабат тубдан ўзгара боётгани, мазкур соҳага бугунги ёндошув қонуний асосга кўчаётгандан далолат беради.
Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси.
Манба: “IMKONIYAT” №14 son (62) 2026 yil 29 iyul

Отправить комментарий
Отправить комментарий