Яқинда «Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси» Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 20 нафар фаол ёшлари ва Нукус шаҳар «Миллий тикланиш» партияси томонидан Хўжайли туманида имконияти чекланган бир қатор болалар ва катталар, уларнинг ота-оналари, яқинлари учун ёзнинг жазийрама иссиғида мароқли дам олиш ташкил этилди.
«Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси» Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва партиянинг ёшлари уларна турли озиқ-овқатлар тортиқ қилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёзнинг иссиғида Хўжайли туманининг файзли бир масканида имконияти чекланган инсонлар ва уларнинг ота-оналари учун шифобахш лой сувда дам олиши ва чўмилишни ташкил этишдан иборат.

Ташкилотнинг кўллаб-қувватловчи ёшлари томонидан ҳар хил ўйинлар ташкиллаштириб, имконияти чекланганлар жалб этди ва уларнинг кўнгилларини кўтарилди.

Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз