Жорий йилнинг 11-июль куни пойтахтимиздаги файзли “La Prima”ресторанида биз 1-синфидан 9-синфгача таълим олган синфдошларим учун тарихий ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган қутлуғ сана – Нукус шаҳридаги 32-сонли ўрта мактабнинг 9-"А" синфини битирганимизга чорак 25 йиллигини нишонланди.
Орадан чорак аср ўтган бўлса-да, мактабда кечган беғубор болалик йиллари, ўқитувчиларининг самимий меҳри, синфдошларим билан бирга ўтказган қувончли дамлар қалбимизни ҳамон илиқ хотира бўлиб яшайди.
Мен болалигимдан II гуруҳ ногирони Авезов Саламат Юлдашевич, 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топганман. Менинг ташхисим (ДЦП – Детский церебральный паралич, БЦФ – Болалар церебрал фалажи) ҳаракат, гапириш, мушаклар тонуси ва координациянинг бузилиши билан кечувчи касалликларнинг бири ҳисобланади.
Синфдошларим ногиронлигимга эътибор бермасдан, хаста қўлларимдан тутиб, синфхонадан синфхонага етаклаб юришди. Мен эса синфдошларимнинг ҳар биридан миннатдорман, уларнинг ҳар бири зукко ва билимли эди. Ҳар ҳафта охирида 6 кунлик дарсларимиздан, фанлардан олган баҳоларимиз билан мусобақа ташкил қилганмиз. Ҳозир эса ҳар биримиз ҳаётда ўз йўлимизни топдик, турли соҳаларда меҳнат қилмоқдамиз. Аммо бизни бирлаштириб турадиган энг буюк қадриятлардан бири – бу мактабдошлик ва синфдошлик ришталаридир.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хотиржамлик, ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз. Дўстлигимиз йиллар ўтган сари янада мустаҳкамланиб, бундай учрашувлар яна кўп бор насиб этсин!
Азиз синфдошларим 25 йиллик қутлуғ бўлсин!
Саламат Авезов,
Нукус давлат техника университети
Дастурий инжиниринг факультети магистранти.




Отправить комментарий
Отправить комментарий