Бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган давлат солиқ инспекцияси ва болалар шифохонаси хизматларидан барча фуқароларнинг тенг ва эркин фойдаланишини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, туман давлат солиқ инспекцияси ва банкларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш ҳамда инклюзив хизматларнинг кенг жорий этилганлигини оммага кўрсатиш мақсадида ижтимоий объектларда жамоатчилик назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қўнғирот тумани Давлат солиқ инспекцияси ва болалар шифохонасида тўсиқсиз муҳит, аввало, солиқ инспекцияси ва болалар шифохона биноларининг жисмоний жиҳатдан барча учун қулай бўлиши, кириш йўлаклари пандуслар билан жиҳозланиши, ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун кенг эшиклар ва қулай ҳаракатланиш йўлаклари мослаштирилиши бўйича имкониятларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудий бўлинмаси тумандаги ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

Жамоатчилик назоратини ўтказишдан мақсад – ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларнинг амалдаги давлат стандартларига мослиги, Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ва болалар шифохонаси шифокорлари ҳамшираларининг ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш маданияти ва инклюзив хизмат кўрсатиш, тенг ва қулай фойдаланиш имкониятларини баҳолаш ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

«Тўсиқсиз муҳит» тамойиллари ва инклюзив ёндашув жамиятда тенг имкониятларнинг мустаҳкамланишига асос бўлади.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.