Эрим билан қарийб 21 йил олдин ажрашганман, 2 нафар фарзандим бор. Шу йиллар давомида собиқ эрим бирон марта алимент тўламаган. Шу алиментни ундиришнинг иложи борми? Шу масалада ёрдам бера оласизларми? Ҳозирда фарзандларим вояга йетган Ўзим II гуруҳ туғма ногиронман. Фарзандларим вояга етишидан олдин адвокатга мурожаат қилдим шу масалада. Кейин судга чақирув хати келди. Судга бордим, эрим судга келмади. Ўша пайтда суд эрим алимент тўлаши ҳақида қарор чиқарди (миқдори эсимда йўқ), лекин эрим бир сўм ҳам бермади. Болаларимни ўзим оладиган пенсия пулим билан катта қилдим. Ҳозир бу масалани яна кўтарганимнинг сабаби, шунча қонунлар ўзгарди, балки, иложи бордир, деб ўйладим. Иккинчи томони: фарзандим кредит олиб уни тўлолмай одамлардан қарз олиб кредитдан қутулдик. Aгар шу алиментни ундира олсам қарзларимдан қутулардим, фарзандларимнинг бирини ўзатиб, иккинчисини уйлантирармидим. Иккала фарзандим ҳам ишсиз.

Aфсуски, алимент фақат болалар вояга етгунга қадар ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 96-моддасига кўра алимент вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун ундирилиши белгиланган. Шу қоидадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, алимет ундириш фақат вояга етмаган болалар учун амалга оширилади.

Лекин ушбу қоидада истисно тарзида яна бир норма мавжуд. Мазкур кодекснинг 100-моддасига кўра, ота-она вояга етган, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож фарзандлари учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шундай экан, сизнинг фарзандларингиз вояга етганлиги сабабли алимент ундира олмайсиз.

Саволингизнинг иккинчи қисмида сиз аввал судга мурожаат қилганингиз ҳақида айтиб ўтгансиз.

Бу масала бўйича суд алимент ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган, лекин ҳозирги вақтгача ижро қилинмаган бўлса, сиз шу судга ариза билан мурожаат қилиб ишни тиклашингиз мумкин.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ?у?у?и Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: ?оя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуру? ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.