– Қизим 1-гуруҳ ногирони. Оёқлари ҳаракатсиз, юра олмайди. Оиламизда фақат турмуш ўртоғим ишлайди. Шунинг учун рўзғоримиздан орттириб қизимга аравача олиб бера олмаяпмиз. Аравача олиб беришларини сўраб кимга мурожаат этсак бўлади? Қизимга ногиронлар аравачасидан олиб беришлари мумкинми?

– «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахсларга қуйидагилар киради:

– пенсия ёшдаги муҳтож шахслар;

– 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

– 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Ушбу шахслар тегишли протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.

Манба: «Бекажон» №95 (1934) 28.11.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.