Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида, Янги йил байрами арафасида «Совғалар карвони» хайрия акцияси Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этди.
Республикамизга етиб келган “Совғалар карвони” шаҳарга кириш постида тантанали равишда кутиб олинди ҳамда Нукус шаҳар 10-сонли Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига олиб борилди.

Манба: Saidahmadov blogi