“Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда Нукус шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиали ташкил этилганлиги алоҳида қайд этилган.

Маълумот учун, айни пайтда ушбу Марказнинг Қарши, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллари мавжуд.

«Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири жисмоний имкониятлари чекланган болалар ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳисобланади» – дейди, Ҳуқуқий ахборот.

Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз