Ўзбекистонда ОТМда ўқиётган I ва II гуруҳ ногиронларига таълим кредити олишда имтиёзлар борми?

Агар болаликдан ногиронлик белгиланган бўлса, сизга таълим кредити фоизсиз ажратилиши керак.

"Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида"ги Низомга мувофиқ тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:

чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига - ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

талабаларнинг қолган тоифаларига - 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.