Мен Ўзбекнефтгазга қарашли Муборак нефтгаз МЧЖга ишлайман. Ишлаб турган ишимга имтиёзли 55 ёшидан нафақага чиқишимга имтиёз йўқ. Лекин, болаликдан II гуруҳ ногирон қизим бор, шуни инобатга олиб нафақага 55 дан чиқсам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган. Нафақа жорий йил 1 мартдан бошлаб тўланади.

Қабул қилинган ҳужжат билан ижтимоий нафақа миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.

Демак, кўриб турганингиздек бу имтиёз фақат аёлларга берилган.

Манба: ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.