Мен I гуруҳ ногирониман яхшаш жойимдан 10 км озоққа кўчиб борганман рўйхатда турган жойимдан 14 гача бўлган нафақа ва моддий ёрдам олиб турар эдим энди маҳалла котиби ўзингиз турган жойингиздан олинг дейди. Яна қўшимча агар берсак ҳам бир икки ойдан кейин бошқа ҳужжат топширасиз кейин берамиз дейди лимитлар қай тартибда тасдиқланади?

Шуни айтиш керакки, кам таъминланган оилаларга тайинланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг қуйидаги турлари мавжуд:

‒ 14 ёшгача болалари боʻлган оилаларга нафақа;

‒ бола икки ёшга тоʻлгунга қадар бола парвариши боʻйича нафақа;

‒ кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 15-февралдаги 44-сон қарори асосида тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан 38-бандига асосан агар доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда тўхтатилади.

Тўловларни тўхтатиш фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли баённомаси билан расмийлаштирилган қарори асосида амалга оширилади.

Лимитлар ҳақида айтадиган бўлсак, лимитлар Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 15-февралдаги 44-сон қарори асосида тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан белгиланади.

Шуни айтиш мумкинки, 2 ойдан сўнг қайта ҳужжат дегани 14 ёшгача тўланадиган нафақа тўланадиган бола 14 ёшга тўлганлиги муносабати билан тугайди ва ундан кейинг нафақалар учун қайта ҳужжат тайёрлаш назарда тутилган.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.