– II гуруҳ ногиронлиги бўлган 13 ёшдаги болага парвариши туфайли уйдан чиқмай қараб ўтирганим учун ишхонадан мен учун кандайдир имтиёзлар мавжудми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 150-моддасига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 

Мазкур моддани шаҳрлайдиган бўлсак, бу таътилни ходим фақат ўз розилиги билан ариза ёзган ҳолда олиши мумкин деган хулоса келиб чиқади. Aгарда ходим ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътилига чиқмаган бўлса, у ҳолда иш берувчи ходимларга мазкур таътилни бериши шарт.

Мазкур кодекс 133-моддасига кўра барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Шунингдек, 144-модданинг иккинчи қисмига кўра қуйидаги шахсларга йиллик асосий таътил уларнинг хоҳишига кўра улар учун қулай бўлган вақтда берилиши лозим:

– ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева еркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;

– I ва II гуруҳ ногиронларига.

Aгарда сиз ушбу тоифадаги ходимлар сирасига кирсангиз сиз таътилни ҳозир олишда бошқа ходимлар қараганда имтиёзли ҳисобланасиз.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.