Мен 1992 йилдан ҳозирги кунгача мактабда математика фанидан дарс бераман. 2019 йилда кўз шифокорига борганимда ўнг кўзим кўриш қобилиятни йўқотганлигини айтишди. Ҳозирги кунда ўнг кўзим кўрмайди, бирор имтиёз борми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорига 1-Илова “Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомга кўра Ногиронлик нафақаси олишингиз мумкин. Бунинг учун эса Туман (шаҳар), туманлараро ва ихтисослаштирилган ТМЭК га мурожаат қилишингиз керак бўлади.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси олганингиздан сўнг Сизда Солиқ кодексида келтирилган бир қанча имтиёзлар пайдо бўлади.

Мисол учун Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

1) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг. Мазкур имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади;

2) пенсионерларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

Ер Солиғидан қуйидагилар озод қилинади:

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз биринчи навбатда, Ногиронлик нафақаси олишингиз ва шу асосда имтиёзларга эга бўлишингиз мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.