Мен бахтсиз ҳодиса туфайли I-гуруҳ ногирон бўлиб қолдим. Турмуш ўртоғим менга қарагиси келмасдан икки боламни олиб кетиб қолди. Бўйним сингани учун қўл ва оёғим ишламайди. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим мени икки боламни таъминоти учун алиментга берган. Айтингчи алиментга берган турмуш ўртоғим қанчалик ҳақли?

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ

99-модда. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми; икки бола учун - учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Оила Кодексининг 105-моддасига асосан алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга этмаган болалари болиб, ундан қонунда белгиланган микдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган болса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган такдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Демак ногиронлиги бор шахс тўлиқ алимент тўлашдан озод бўлмаса ҳам алиментни камайтириш масаласида имтиёзга эга дейиш мумкин!

Саволга АДВОКАТ 24 жавоб берди

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.