Мен болаликдан ногирониман, хозирда талабаман. Онам мени 16 ёшимгача парвариш қилган, Ҳозирги кунда нафақадалар мехнат стажи 17 ийл ҳукумат қарори билан пенсиянинг янги тури тайинланаётган экан. Онамга ҳам шу янги тайинланаётган пенсия туридан тайинланиши мумкунми?

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда унинг миқдори ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилади.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади.

Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлар, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.

Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар, нафақа тўлаш давом эттирилади.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.