Мен мактабда асосий штатдаги ўқитувчи сифатида ишлаб келяпман. Менга 1 апрелдан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Ишимни давом эттирсам бўладими?

Агар сизга II гуруҳ ногиронлигини белгиланган ва меҳнатга лаёқатсиз деб хулоса берилган бўлса, иш берувчи томонидан Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи қисм 2-бандига асосан  ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилишга асос бўлади.

Агар сизга II гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва хулосасида сизнинг ишлаб турган касбингиз бўйича меҳнатга лаёқатли деб белгиланган бўлса иш берувчининг розилиги билан сиз билан тузилган меҳнат шартномаси давом этиши мумкин. 

Бундан ташқари, меҳнат қонунчилигида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қатор имтиёзлар.

Манба: Advice.uz huquqiy axborot portali

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.