Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Руслан Джумамуратов ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат молиявий назорат, Ғазначилик ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармалари раҳбарлари ёрдамида Нукус шаҳридаги 120 нафар ёлғиз бошли кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга жами 10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Албатта шундай оғир пайтда ва муборак Рамазон ойида муҳтожларга ёрдам бериш азалдан халқимизга хос бўлган фазилатлардан саналади. Мана шундай синовли кунларда барчамиз бирлашиб ҳаракат қилсак, албатта ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин.

Партиямиз вакиллари ва депутатларимиз томонидан хайрия ишлари давом этмоқда.

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши етакчи мутахассиси.

Манба; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
 Қорақалпоғистон Республикаси давлат Ҳукумат портали