Бугун, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатилди. Саховат ёрдамлари туман ҳокимлиги вакиллари ва туман бош имом хатиби И. Атажановлар томонидан тарқатилди.

Тадбирда туман буйича руйхат асосида 55 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, касалликка дучор бўлган инсонларга моддий ёрдам кўрсатилди. Моддий ёрдам кўрсатилган инсонлар улар муҳтарам Президентимиз эътиборида эканликларидан мамнун эканликларини билдирди.

Ҳулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида 4 та сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати