Бугунги сана муносабати билан Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов бошчилигида туман худудидаги ногиронлиги бўлган, ёрдам ва меҳр эътиборга муҳтож оила фарзандлари оилаларига ташриф буюрилди ва болажонларимизга уйинчоқлар қимматбаҳо совғалар ва озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди. Туман ҳокими ҳар бир меҳр ва эътиборга муҳтож болажонларимиз муоммаларини чуқур ўрганиб хал қилиш буйича маъсул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.

Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати