Мен I гуруҳ ногирониман. Ҳозирда меҳнат таътилидаман. Мен қўшимча равишда меҳнат таътили олсам бўладими. Ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнат таътили узайтирилиши мумкинми?
– Меҳнат кодексининг 135-моддасига мувофиқ қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
– ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга – 30 календарь кун;
– ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – 30 календарь кун.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
Манба: КЎЗГУ.УЗ | Расмий канал
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: ?оя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуру? ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.