Мен болалигимдан ногиранман. Ҳаракатим чекланган уй шароитида 11 синфни тугатим. Шу йили олий таълим муассасасига ўқишга топширдим. Тестга онам билан бирга бораман. Агар, ўқишга кириб кетсам уй шароитида онлайн ўқисам бўладими. Менга қандай имтиёзлар бор? Ёшлар иттифоқининг аъзосиман.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 417-сон қарори асосида ногиронлиги бўлган абитуриентлар алоҳида 2%ли квота ўринларига қабул қилинади.

Шу тоифадаги абитуриентлар учун тест синовларида шароит яратилади.

Саволга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ҳузуридаги Давлат тест Маркази Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий бўлими раиси
Музаффар Абдуллаев Атажонвич жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ?у?у?и Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: ?оя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуру? ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.