– Менинг 10 ёшли ногирон фарзандим бор. Шу фарзандим учун ногиронлар аравачани имтиёзли равишда сотиб олсам бўладими?

“Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:

– пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

– 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

– 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар. 

Эътибор беринг! Кресло-аравачалар: 

– Хонага мўлжалланган кресло-аравачанинг кафолат муддати 12 ой, фойдаланиш муддати 5 йил.

– Сайр қилиш кресло-аравачасининг кафолат муддати 12 ой, фойдаланиш муддати эса 5 йил. 

Эслатиб ўтамиз. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар бепул берилади.

Демак, ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси  ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси асосида берилади. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишингиз лозим деб ҳисоблаймиз.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.