«Темир дафтар» рўйхатига кириш учун нима қилиш керак?

– «Темир дафтар» – карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати ҳисобланади. «Темир дафтар» Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилади.

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

– кам таъминланган;

– ногиронлиги бўлган;

– ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

– якка-ёлғиз кексалар;

– доимий ишсиз фуқаролар;

– карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

– оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА, “Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон
Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: Mahalladosh.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.