“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва ижтимоий ходимлар томонидан қандай хизматлар кўрсатилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июнь кунги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-82-сонли Фармони билан Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилгандан сўнг, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва жамиятга интеграция қилиш мақсадида бир қанча янгича ёндашув ва усуллар орқали ишларни ташкил қилиш бўйича механизмлар амалиётга татбиқ қилиниб борилмоқда.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва жамиятга тўлиқ интеграция қилиш мақсадида янги самарали тизим – “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳаллада комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида, инсон қадрини улуғлаш, ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик тамойили асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Бугунги кунда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда маҳаллада комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан  120дан ортиқ хизматлар ва ёрдам ёрдамлар тўғридан тўғри ins.ihma платформаси орқали ариза киритиш йўли билан кўрсатилмоқда. 

Ушбу хизматлар йўналишлари қўйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бевосита кўрсатилади.

Жумладан: Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун:

Ёлғиз кекса деб эътироф этиш (ёки бекор қилиш), ҳар йили бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта тиклашда ёрдам кўрсатиша, маданий тадбирларда қатнаштириш, касаллик ташхислари бўйича қарашли тиббиёт муассасасига бепул дори-дармон билан таъминлаш бўйича йўналтириш,  80 ёшга тўлган кексалар, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш ва далолатнома расмийлаштириш, йилда бир маротаба санитария-эпидемияга қарши тадбирларини ўтказиш, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун ижтимоий хизматлар бўйича "Фаол ҳаётга қадам" дастури асосида янги хизмат турларига жалб этиш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийларга йўлланмалар ажратиш ва ташкил этиш;

Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар учун:

Ногиронлик белгилаш ва функционалликни баҳолаш, ногиронлиги бўлган,  жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг алоҳида таълимга эҳтиёжлик даражасини баҳолаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиясига йўналтириш ва таълимга жалб этиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига йўлланма бериш, ногиронлик нафақасини тайинлаш, Тиббий ижтимоий экспертиза комиссияси ҳамда Врачлик маслаҳат комиссияси томонидан протез ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун хулоса берилишини ҳамда маҳсулотларнинг кафолат ва фойдаланиш муддатида таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириш бўйича аризалар киритиш, кўз соҳасидан I гуруҳ ногиронлик гуруҳи белгиланганда ушбу шахсларга бир маротаба ариза киритиш йўли билан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ажратиш бўйича, ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спорт гуруҳларига йўналтириш, кундузги парвариш, ижтимоий такси, жисмоний шахсларга автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш хизмати, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, агентлик тизимидаги санаторийларга йўлланмалар ажратиш, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оналарга ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича хизматлар ариза киритиш йўли билан кўрсатилади.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун хизматлар:  

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича ҳимоя ордерини бериш бўйича сўровлар, йўқотилган ҳужжатларни тиклаш бўйича, мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўргатишга йўлланма бериш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар бўйича судларга ариза ва даъволар киритиш хизматлари;

Кам таъминланган ва камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилиши белгилагган хизматлар:

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича, камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз она (ота)ларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам учун, артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини қоплаш бўйича, жарроҳлик амалиётисиз ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш, озиқ-овқат, кийим-кечак ижтимоий ҳимоя муҳтож аҳоли қатламига ижара шартномаси бўйича ёрдам пули субсидия ажратиш бўйича уй-жойини таъмирлаш, коммунал харажатларни ва коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш бўйича хизматлар;

Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар бўйича

Боланинг ота-онаси қаердалиги ҳақида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, уларни «бедарак йўқолган» деб топиш чораларини кўриш, "Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш" курсларида ўқиш бўйича, болаларга васийлик ва ҳомийлик олиш бўйича ариза қабул қилиш, боқувчисини йўқотганлик нафақасини расмийлаштириш, болаларни ўз оиласига олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ёки унинг ота-онасига тегишли бўлган мол-мулки бўйича нотариал идорага рухсат бериш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш,  судларда боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг фарзанди билан кўришиш, яшаш жойини белгилашга оид ишларни кўриб чиқишда хулоса билан иштирок этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни мол-мулкини тасарруф этиш,  болани фарзандликка олиш учун номзод сифатида рўйхатга қўйиш бўйича, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ўқув курси харажатларини қоплаш, оилавий болалар уйини ташкил этиш учун,  етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Олий таълимга йўналтириш билан бирга бошқа хизматлар ҳам кўрсатиш белгиланган.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан фарзандлари олиб кетилган ота-оналар бўйича:

Ҳаёти ва соғлиғига хавф мавжуд бўлган болалар маълумотларини рўйхатга олиш, ота-оналик ҳуқуқларини тиклашда судларда хулоса билан иштирок этиш хизматларини кўрсатиш;

Вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) оналар ва оталар бўйича:

Фарзандидан воз кечган ёки кечиш истагидаги оналар, шу жумладан 18 ёшгача бўлган оналарга тушунтириш бериш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан бирга бошқа хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш ҳамда психологик ва ҳуқуқий хизматлар билан қамраб олиш.

Шунингдек, умумий хизмат ва ёрдамлар доирасида ижтимоий қўллаб қувватлаш маркази интернат ва "Мурувват" интернат уйларига жойлаштириш учун, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақа, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оналарга ёшга доир нафақа, фуқаронинг вафоти билан олинмай қолган нафақани олиш, нафақаларни қайта ҳисоблаш, нафақаларни вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатиш, суд қарорига асосан бедарак йўқолган фуқароларга нафақа тайинлаш, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчининг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоси чет элда ўқийдиган фарзанди учун нафақа муддатини узайтириш, психологик хизмат (когнитив терапия) ва ҳуқуқий масалаларда ёрдам бўйича ва бошқа хизмат турларига ариза киритиш йўли билан кўрсатиладиган хизматларни бевосита маҳаллада даражасида кўрсатиш мумкин.  

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламининг эҳтиёж ва муаммолари ҳамда мурожаати маҳалла даражасида ижтимоий ходим томонидан кейс-менежмент (ижтимоий иш) асосида ўрганилиб, шахс ва оилада белгиланган сўровлар асосида баҳолашлар ўтказилади. Баҳолаш якунида шахс ва оилага доир индивидуал хизмат ва ёрдамлар режаси ишлаб чиқилиб, ижтимоий ходим томонидан хизмат ва ёрдамларнинг кўрсатилиши ташкил этилади. Бунда ижтимоий ходим маҳалла еттилиги ва ҳамкор ташкилотларни муаммо ва эҳтиёжнинг ечимини топишда тегишли ташкилот ва муассасаларга йўналтириш орқали хизмат ва ёрдамларнинг кўрсатилишини ташкил этади ва жалб қилади.

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатиладиган ҳар бир хизмат ва ёрдамлар ҳар бир тоифа бўйича белгиланган қонун ва қарорлар асосида, белгиланган низом талабларига мувофиқ кўрсатилади. 

Гулнара Нуримбетова,
Хўжайли тумани "Инсон" ижтимоий хизматла
рмаркази бош мутахассиси супервайзер.