Мен II гуруҳ ногиронман, 8 йилдан буён газ идорада ишлайман. 3 сентябрь куни меҳнат таътилига чикдим. Менга қанча вақт меҳнат таътили берилади қонун бўйича ва яна қандай қўшимча имтиёзларим бор?

Меҳнат кодексининг 135-моддасига кўра, ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига —30 календарь кундан иборат йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Бундан ташқари Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра I ва II гуруҳ ногиронларига уларнинг хоҳиши бўйича йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ўтмасдан олдин берилиши мумкин.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра,  I ва II гуруҳ ногиронларига таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.