Бутун дунёда кечаётган оғир пандемия юртимимз аҳолиси учун катта синов даври бўлмоқда. Бундай шароитда юзага келиши мумкин бўлган инқирозли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар ва тармоқлар, тадбиркорлик субъектларига кафолатланган имтиёзлар берилди.

Аҳолининг ишсиз, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Б.Искендеров, Е.Мухамбетов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиқ ўринбосари Б.Саманов ва партия фаоли “Арзыў” фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиевалар “Жаңабазар” овул фуқаролар йиғинидаги “Естек” қишлоғида истиқомат қилувчи кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 20 қолта ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бугунги синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга мурувват кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатдан бири дейди – O’zLiDeP фаоли, “Арзыў” фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева. Бу каби саховат ишлари туманларда давом этмоқда.

Манба: O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати