Элликқалъа туманида "Қирққизобод" овул фуқаролар йиғини худудида "Оқ олтин" аҳоли пунктида истиқомат қилувчи боқувчиси йуқ 3 та фарзанди бўлган Наргиза Мадраимова хўжайини вафотидан сунг вояга етмаган фарзандлари билан жуда қийналиб қолганди. Туман ҳокими 1-сектор раҳбарига мурожаатидан сўнг сектор раҳбари ҳомийлигида 5- хонали иморат қўрилиши бошланган эди. Мана салқин кунларга етмасдан иморат битиб уй эгаси ўз уйига кўчиб ўтди. Албатта қўрилиш жараёнида овул аҳолиси, Наргизанинг дўст қадрдонлари, тадбиркорлар ҳам ўз ёрдамларини аяшмади.

– Мамлакатимизда ҳеч бир хонадон эътибордан четда қолаётгани йўқ,–дейди Наргиза Мадримова. – Эримнинг вафотидан сўнг уч нафар фарзандим билан қолиб, уй-жойдан қийналаётган эдим. Қариндошимнинг уйида вақтинча яшаб келаётгандим. 1-сектор раҳбари ҳомийлигида менга беш хонали янги уй-жой қуриб берилди.

Яна 1-сектор худуди "Улуғбек" аҳоли пунктида истиқомат қилувчи Гулзор Ўразимбетовага ҳам 1-сектор раҳбари ҳомийлигида уй қўриб берилди. Гулзор ҳам боқувчисини йуқотгандан сўнг 5 фарзанди билан қолаверса ногирон фарзанди Умидбек билан қийналиб қолганди. Сектор раҳбарига мурожаатидан сўнг Гулзорга уй жой учун ўрин ажратилиб қўрилиш ишлари бошланган эди. Хозир қўрилиш ишлари якунланиб иморатнинг бир қисми қўриб битказилди ва Гулзор ўз уйига кўчиб ўтди.

Худудимизда ижтимоий химояга мухтож оилаларга ёрдам беришда 1-сектор раҳбарининг катта эътибори ва кўмаги қолаверса овул аҳолисининг бераётган ёрдамлари катта бўлмоқда –дейди биз билан сухбатта "Қирққизобод" овул фуқаролар йиғини раиси Мадамин Рахманов.

Асосий мақсад халқнинг розилигидир. Ҳар қандай шароитда ҳам фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётга, яшашга бўлган умидини сўндирмасликдир.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати