Нукус шаҳридаги "Сарбиноз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам мана шундай ўрганишлар олиб борилди. Ҳудудда истиқомат қилувчи Алия Танжарбоева ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбатда вақтинчалик ишсиз эканлигини, 4 ёшдаги ногиронлиги бўлган фарзанди бор эканлигини, уй шароитида меҳнат қилиш истагини билдирди.

Алия тикиш-бичиш ҳунарини яхши эгаллаганини қайд этди. Шунинг учун унга тикув машинаси зарур. Алия сўровномага оилавий ва ижтимоий, ишсизлик ҳолати, касбий кўникмалари, иш билан шуғулланиш бўйича қизиқишини баён этди.

– Штабнинг 30 нафар аъзоси хонадонларда тўлдирилган сўровномаларни электрон тарзда шакллантириб борамиз,– дейди Парахат Қазақбаев. – Шахсан ўзим ҳар куни 500 га яқин анкета сўровномасини электрон базага жойлайман. "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш жараёнида кўплаб ёшлар ва аёллар ўзларининг муаммоларини очиқ ойдин билдиришига имкон яратаётганлиги гувоҳи бўлмоқдамиз.

Бу каби амалий ишларнинг негизида ишсиз ёшлар ва аёлларнинг истак ҳохишларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бандлигини таъминлаш асосий мақсад эканлиги равшан. Шакллантирилаётган мазкур дафтар ёшлар ва аёллар муаммоларини бартараф этилишига хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Манба: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги