Онам II гуруҳ ногирони нафақада ер мол-мулк солиғидан озод этилганми?

Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича солиқ имтиёзи қўлланиладиган жисмоний шахслар тоифаси белгилаб қўйилган ва шу тоифалар таркибига I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилган. Бунга кўра:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Солиқ кодексининг 436-моддасига кўра еса, ер солиғи бўйича имтиёзлар белгилаб қўйилган. Ушбу моддага асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод етилган. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Манба: YURIDIK KLINIKA

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.