Бугун туман ҳокими 1-сектор раҳбари С. Авезов “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини 1-сектор худудида “Темир дафтар” руйхатида турадиган кўмакка муҳтож оилалар аъзолари хонадонларига ташриф буюрдилар.

Оила аъзолари билан мулоқатда бўлиб уларнинг мурожаатларини жойнинг ўзида хал қилиш буйича назаротга олдилар. Оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга совғалар инъом қилдилар.

Худудда истиқомат қиладиган кўмакка муҳтож, боқувчиси йуқ, 5 нафар фарзанднинг онаси Аллабергенова Гулзорнинг хонодони қўрилиши учун, кам таъминланган, боқувчиси йуқ Гелдиева Амангулга тиббий ёрдам учун, ногиронлиги бўлган ёрдамга муҳтож Улуқулов Адамбойнинг бандлигини таъминлаш буйича сектор раҳбари томонидан ёрдам бериладиган бўлди.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати