– Қизим I гуруҳ ногирони, шу йилнинг 2 мартида 16 ёшга тўлгани муносабати билан «Пенсия тўхтатилди», деб 300 000 сўм беришди. Кейин банк ходимлари «Пенсия узайтирилди», деб 800 000 сўмдан икки ой тўлашди. Аммо кейин яна тўхтатилди. Жамғармага борсам, «Ягона дарча»га жўнатишди. У ерда эса ўзимни ҳам, қизимни ҳам номига пенсия чиқарилмаганини айтишди. Тиббий комиссиядан ўтказдим. Лекин барибир пенсия тайинланмади. Ўзим кексалик нафақасига чиқай десам, стажим йўқ. Нима маслаҳат берасиз?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган «Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 9-бандига асосан, нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. 16 ёшдан катта болаликдан ногирон шахсга нафақа ногиронликнинг бутун даврига, тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади.

Республикамизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ва Коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва хафсизликни таъминлаш бўйича махсус штабнинг 2020 йил 13 апрелдаги 18-сонли қўшма йиғилиши баёнининг 34-бандига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигига карантин пайтида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатларини автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловларини давом эттириш топширилган.

Шунингдек, йиғилиш баёнининг 35-бандига асосан, карантин даврида пенсия ёки нафақага ҳуқуқи пойда бўлган фуқаролар карантин тадбирлари тугагандан кейин бир ой давомида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан эътиборан тайинланиши белгиланган.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқармасининг берган маълумотига асосан,фарзандингиз З.Халилова учун болаликдан ногиронлик нафақаси тайинланган. З.Халилова 2020 йил 22 мартда 16 ёшга тўлган ва нафақа тўлови қўшма йиғилиш баённинг 34-бандига асосан давом эттирилган.

З.Халилова ТМЭК томонидан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, деб топилиши муносабати билан унинг 2020 йил 9 октябрда ногиронлик нафақасини тайинлаш юзасидан берган аризасига асосан, унга 513 350 сўм муқдорда ногиронлик нафақаси тайинланган.

Шунингдек, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорда ойлик пул компенсацияси ҳам тайинланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №40 (1147) 5.11.2020

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.