Элликқалъа тумани 3-сектор рахбари ва сектор аъзолари томонидан 2020 йилнинг 31 октябр куни Пахтачи МФЙда яшовчи 1-гурух ногирони Худайбергенов Фахраддин хамда Қиличиноқ ОФЙ да яшовчи Якка ёлғизлар рўйхатида турувчи Ўразова Хурпашшаларнинг холидан хабар олиниб уларга хомийлар хамда сектор рахбари томонидан бирламчи озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Учрашувда фуқаро Худайбергенов Фахраддин сектор рахбарига мурожаат қилиб у ўз мурожаатида қиш мавсуми учун кўмир ёки ўтин масаласида амалий ёрдам сўраган эди. шу куннинг ўзидаёқ МФЙ раиси ва сектор рахбари томонидан ушбу фуқаронинг уйига ўтин олиб келинди ва муаммо жойида бартараф қилинди.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати