Инсон қадри азиз

БМТ ташкилоти томонидан 3 декабрь –Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Бугун туман ҳокими Сейдамат Авезов томонидан ҳам ушбу сана муносабати билан кўнгли ярим юртдошларимиз холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш мақсадида “Бўстон” шаҳри ва овуллардаги қатор ногиронлиги бўлган уй таълимида таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари, ногирон фуқаролар холидан хабар олди. Жумладан,туман ҳокими Бўстон шаҳри марказидаги 22-сонли умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси уй таълимида таҳсил олаётган Абдурахманова Одина ва 1-синф ўқувчиси Мухтарова Мадиналарнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган озиқ-овқат ва совғалар топширди.

Гап шундаки, Одина ва Мадиналар меҳрга муҳтож юртдошларимиздан. Имконияти чеклангани боис мактабга бора олмайди. Унинг хонадонига устозлар ташриф буюришиб, якка тартибда машғулотлар олиб боришади.

Шу куни туман ҳокими бошчилигидаги саховатпеша инсонлар тумандаги “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи қатор ногиронлиги бор фуқаролар хонадонларига ташриф буюриб уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилдилар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Манба: Ellikqal'a Yangiliklari