Беруний тумани 2-сектор томонидан туманнинг 9,12,15-сонли умумтаълим мактабларида уй шароитида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган вояга етмаганлар Ж.Таганов, Б.Рейимбергенов, М.Эрахмедова ва Б.Чектибаевларнинг ота-оналарининг илтимосига кўра жами баҳоси 5 млн сўмлик витамин ҳамда бошқада зарур дори-дармон воситалари етказиб берилди.

Туман 2-сектор томонидан ҳомийлар ёрдамида Янги йил байрами олдидан “Палваш” МФЙда жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 6 нафар ҳамда “Беруний” ОФЙда жойлашган 21-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 5 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд оила фарзандларига ота-оналарининг илтимосига кӯра қишки кийим бош совға қилинди.

Манба: Kar24.uz