3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” байрами сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Фақатгина байрамда эмас, балки доимо имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиш миллий менталитетимизга сингиб кетган.

Байрам олди хайрия тадбирлари Беруний тумани бўйлаб давом этмоқда. Тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Халмуратов тумандаги 72 та умумтаълим мактабларида уй таълимини олувчи, имконияти чекланган 116 нафар ўқувчиларига доимий равишда ўқув қуроллари, мавсум давомида устки кийим бош ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериб, ҳолидан хабар олишди.

Байрам арафасида эса Навоий ОФЙ Маданият марказининг кутубхонасига 200 дона бадиий адабиётлар совға қилиб, 2-гуруҳ ногирони бўлган “Аёллар дафтари” да рўйхатда турган Матлуба Бекимбетовага кутубхона очишида, китобларининг сони кўпайишида яқиндан ёрдам берди. Шинам, тоза ва озода китоб мутолааси учун жиҳозланган кутубхона, инсон рухиятини янада енгиллаштиради. М.Бекимбетова китоблар сирли дунёсининг дўсти.

Инсон ўз ички туйғуларини сўз билан тўлиқ етказиб бериши қийин, аммо ўқиган китобларини тилида талқин қилиши, ўйлаши ҳамда китоб дунёси билан яшаш ўзгача. Буни бугундан бошлаб кутубхоначи лавозимига ишга қабул қилинган Мавлудахон тимсолида яққол кўра оламиз. Қувонч кўз ёшларини яшира олмаган қизимизнинг 2-сектор раҳбаридан миннатдорлиги ва эътиборини чексиз раҳматлари орқали билдириб ўтди.

Манба: Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.