Бугун, 22 декабрь куни Нукус шаҳри “САНТИНА” ресторанида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон махсус Олимпиадаси» спорт жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамкорлигида “Янги 2021 йил байрами” тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ногиронлиги бўлган шахсларига маданий хордиқ ва байрамона дастурхон ёзилди.

Тадбирга қорақалпоқ эстрада юлдузлари таклиф этилди. Тадбир давомида кўнгил очар ўйинлар ва фотосессия бўлди. Тадбир охирида ҳомийлар томонидан янги йил совғалари туҳфа қилинди.

Саламат Авезов,
Ўзбекистон махсус Олимпиадаси» спорт жамоат
бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзоси.

Манба; Kar24.uz