Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши томонидан режа асосида тумандаги овул ва маҳаллалардан иш билан таъминланмаган, яшаш шароити қийин, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишлаш имконияти мавжуд ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, мактабгача ёшдаги бола тарбияси билан машғул бўлгани боис ишламайдиган хотин қизларнинг бандлигини таъминлаш буйича белгиланган режага асосан бугун Кенгаш раҳбари ва фаоллари шунингдек Республика Кенгаши вакиллари иштирокида “Қилчиноқ” ОФЙ ҳудудидаги “Чамантекс” тикувчилик фабрикасида, “Амиробод” ОФЙ ҳудудидаги “Агроэксимголд” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада бўлиб жойларда хотин қизлар бандлиги таъминланиши ишлари билан танишдилар.

Шунингдек ХДП партия фаоли, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати О.Матниязова томонидан хотин қизлар “Темир дафтар” ида руйхатидаги 5 нафар хотин қизларимиз иссиқхонага доимий ишга жойлаштирилди ва партия аъзолиги учун гувоҳномалар топширилди. Кун давомида “Қирққизобод” ОФЙ 1-сектор ҳудудида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга меҳр улашиб” акцияси доирасида “Темир дафтар” руйхатидаги оила аъзоларига хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Тадбирларда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сейдамат Авезов қатнашдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Манба:Ellikqal'a Yangiliklari