“Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари аниқланди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни эълон қилинган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови якунланди.

Танловда қатнашиш учун 355 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ва тегишли материаллар @adliyaga_bot телеграм боти орқали қабул қилинди.

Тақдим этилган материаллар Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин – mehrtilsimi.uz сайти (Авезов Саламат Юлдашевич);

2-ўрин – civil.uz сайти (Абдихакимов Исломбек Баҳодир ўғли);

3-ўрин – @yurist_maslahati телеграм канали (Шамсиддинов Мухриддин ва бошқалар).

Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

1-ўрин: планшет;

2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;

3-ўрин: ақлли соат.

Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга чорлаб қолади.

Манба: Kar24.uz – Янгиликларбиздан бошланади