Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Бугун 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Усман Ситмуратов сектор ҳудудидаги ногиронлиги бўлган хонадонларга ташриф буюрди. Оила аъзоларининг мурожаатларини тинглаб ечими буйича масъул раҳбарларга топшириқлар берди. Озиқ-овқат ва совғалар инъом қилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Манба: Ellikqal'a Yangiliklari