Ногиронлиги бўлган фарзандим бор. Эшитишимча, пенсияга чиқишимда имтиёзли ҳуқуқ бор экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси з-бандига кўра, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

Демак, агар болаликдан ногирон фарзандни 8 ёшгача тарбиялаган оналар, 50 ёшдан иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, 50 ёшдан имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.