Zamin фонди «Zamin Eco-Education» номли янги лойиҳасини тақдим этди. Дастурнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир 5 май куни Нукусда бўлиб ўтди.

Дастур Дания Қироллигининг Экологик таълим фонди, БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP) ва «Ted-Ed» халқаро лойиҳаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

«Zamin Eco-Education» бир нечта мустақил таркибий қисмларни: "Echo-Schools", "Green Key ", "Earth School" халқаро лойиҳаларини ўз ичига олади.

Дастур доирасида ЮНИСЕФ ва ФАО билан ҳамкорликда санитария ва гигиена, тўғри овқатланиш бўйича бир нечта маърифий тадбирлар ўтказилади.

Болалар учун эко-оромгоҳ, эко-фестиваллар, давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкил этилади.

«Zamin фонди эко-таълимни замонавий турмуш тарзининг муҳим асоси деб билади. Лойиҳанинг мақсади – атроф-муҳит борасида масъулиятли авлодни тарбиялаш.

Эко-таълим – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга, жамоат ташкилотларини жалб қилишга ундайди. Эко-таълим – барқарор ривожланишдаги муҳим омил ва самарали экологик сиёсатнинг асосидир», – дейилади фонд расмий релизида.

Манба: KUN.UZ