Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Жўқорғи Кенгес ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат грантлари учун эълон қилинганди.

Танловларга нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бир нечта лойиҳалар тақдим этилиб, улар Жўқорғи Кенгес ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг Ишчи гуруҳи томонидан дастлабки таризда ўрганиб чиқилди ва комиссиянинг 28 июнь куни ўтказилган йиғилишида ғолиблар аниқланди.

Танлов ғолиблик қаторида “Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими сертификат билан муносиб тақдирланди.

Бугун – 11 август куни Тахиатош тумани “Дўстлиқ” МФЙ биносида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўлими раиси Гулсара Жолибекова, Ўзбекистон махсус Олимпиадаси спорт жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Гулшат Турсимуратова, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўлими раиси Жаббар Нарбаев, Туман ҳамкими вакилли Ғаниев Жарас, Ўзбекистон ёшлар агентлиги мутахассиси Моллабаев Бектемур ва туманда истиқомат қилаётган фаол фуқаролар имконияти чекланган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокгида Жигарли ва чевар «Хотин-қизлар» марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Жигарли ва чевар «Хотин-қизлар» маркази номли лойиҳасига касб ўрганишни хоҳловчи хотин-қизлар бепул тўрт йўналиш Тигиш-бичиш курси – 2 ой, Тўқимачилик курси – 2 ой, Соч турмалаш курси – 2 ой, Маникюр-педикюр курси – 2 ой бўйича 8 ой яъний август ва март ойлари давомида ўқитилади.

– Мақсад ногиронлиги бўлган хотин-қизларни касбга йўналтириш ва уларнинг тадбиркорлик қобиятини шакллантиришдан иборат дейди – ҳурнарманд Мунира Назарова.

Энг муҳими, биз имконияти чекланган ёшлар ва йигит-қизларга бўлган юксак эътибор заминида ҳеч кимдан кам эмаслигини онгли равишда тушунтириб, жамиятнинг керакли кучига айлантирмоғимиз зарур.

Саламат АВЕЗОВ,
Болалигидан II гуруҳ ногирони,
Нукус шаҳри.