Икки йил олдин, аниқроғи 2019 йил 9 август куни Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуслигида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама юксалтириш мақсадида "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ишга туширган эдик.

2 йил мобайнида канал орқали қатор ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва давлатимиз тамонидан қобул қилинган #қарор ва #фармон қонунчилик соҳаларидаги 1991-2021 йиллар оралиғидаги қарор ва фармонлар тўплами. #Қонунчиликдаги_янгиликлар #Qonunchilikdagi_yangiliklar  #Нызамшылықтағы_жаңалықлар #Nızamshılıqtaǵı_jańalıqlar #Новости_законодательства #Фармойиш #Распоряжение #Маълумотнома #Malumotnoma #Мағлыўматнама #Биласизми #Bilasizmi #Билесизбе #Bilesizbe #Информация #Вы_знаете_что #Do_you_know #Information #Статистика #Ҳуқуқий_электрон_кутубхона #Huquqiy_elektron_kutubxona #Электронная_правая_библиотека #Миннатдорчилик #Миннетдаршылық #Ҳуқуқий_мақола #Huquqiy_maqola #Ҳуқықый_мақала #Юридические_статьи #Legal_articles #Эълон #Elon #Обьявление #Кун_тарихи #Legal_glossary #PODKAST #Депутат_Фикри #Халқаро_кун #Xalqaro_kun #Международный_день #On_this_day  #Халықаралық_күн #Конституция_куни #День_Конституции #International_day #Байрам_табриги #Муваффақият #Достижения #Кун_тарихи #Қабул2021 #Qabıllaw2021 #Приём2021 #Admission2021 #Юридик_луғат #Газета #Мустақиллик_солномаси #Mustaqillik_solnomasi #2ёшда #2жаста кичик лойиҳаларини амалга оширишга ҳаракат қилдим ва тўхтовсиз изладим.

Базамизда мавжуд ўзбек тилида 433 саволлар манбаларини кўрсатилган ҳолда ёритилган бўлиб, қорақалпоқ тилида 38 саволлар шулардан 7 видео жавобни ташкил қилиниб, ЮРИСТ – Ойбек Юсуфбекович ИСОҚОВ тамонидан эса 5 саволга мантнли ва 3 аудио овозли таризда жавоб берилди. «Мадад» – ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Нурья Бердиниязова томонидан ёзма равишда ўзбек тилада 29 саволга, қорақалпоқ тилида 4 саволга жавоб берилган бўлса, 8 (саккиз) видое ва овозли ёзув орқали 1 жавоб берди.

Канал статистикаларига эътибор берадиган бўлсак, ўткан йили каналимда обуначилар сони 103 ташкил қилган бўлса ҳозирда 394 сони қилади. Бу дегани йил давомида 291 сон обуначиларимиз даврамиз сафига қўшилди. Аксарият фойдаланувчилар ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг ота-оналари ва бошқа шахслар ҳисобланади.

Ютуқлар:

Умумий еттида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишимизга мушараф бўлдик.

«ДҮНЬЯНЫ МЕҲИР ҚУТҚАРАДЫ» Наргиза НУРИЕВА. «Қарақалпақстан жаслары» газетасы 24-декабрь, 2020-жыл. №51-52 (8120)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тамонидан “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танловига Қорақалпоғистонли Авезов Саламат Юлдашевич mehrtilsimi.uz сайти фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Авезов Саламат  "Ногиронлиги бўлган шахслар учун суд биноларининг мавжудлигини кузатиш" мавзусидаги онлайн -тренингда қатнашганлиги учун сертификат билан тақдирланади, 2021 йил 17 май - 7 июн, Тошкент, Ўзбекистон Республикаси.

Авезов Саламат 2021 йил 9-10 июн, 2021 йил, Тошкент шаҳри, "Сайловга киришни қандай кузатиш керак" мавзусидаги онлайн-тренингда қатнашганлиги учун сертификат билан тақдирланади.

Ногиронлар ҳуқуқи бўйича фойдаланувчилар каналим орқали маълумотлар олиб, ўзлари қизиқтирган кўплаб саволлар билан муражаат қилишади.

Энг  қувончли янгилик 28 март, 2021 йили MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайтининг мобил иловаси ишга тушди. Телефонингиз камераси билан QR-кодни сканерланг APK файлини юклаш имкониятингиз мавжуд.

Ундан ташқари янада ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари учун қўлайлик яратиш мақсади APK (инглизча Android тўплами) – бу Android ва бошқа бир қанча операцион тизимлар учун архивланган бажариладиган файллар-иловалар формати.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўпламининг икки йилиги ва “Ногиронлик ҳуқуқлари” мобил иловасини ишлаб чиқишди.

Ушбу иловани TexnoPOS IT мактаби ассосичи Шарапат Қалабаев ва мактаб ўқувчилар Алишер Қазақбаев, Нурлибай Кошкинбаев билан ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига оид барча маълумотлар ўзбек тилининг кирилл ва лотин тилида жамланган иловани ишлаб чиқди.

Хуллас, ногиронлиги бўлган шахслар учун амалга ошириладиган истиқболи лойиҳалар кўп. Икки йиллик сарҳисобимиз шу.

Нолимаймиз албатта, борига шукур қиламиз. Умид қиламан келажакда "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ягона интерактив портал яратишда тўла асосли бўлиши сўзсиз ишонч билдираман.

Сиз азизларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга самимий меҳрингиз ва эътиборингиз учун ташаккур билдираман! "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали сизлар учун хизмат қилади.

Раҳмат азизларим!

Саламат Авезов,
Канал администратори.