– 71 ёшдаман II гуруҳ ногирониман 30 йилдан ортиқ иш стажим бор. 1997 йил умрбод II гуруҳ ногиронликка чиққанман, 2013 йил март ойида ёшга доир пенсиясига ўтказишди. Ҳозирда 412 минг сўм пенсия оламан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 8-сентабрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 155-бандига асосан, пенсионер томонидан пенсия тайинлангунгача эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларнинг тақдим этилиши муносабати билан пенсияни қайта ҳисоблаб чиқишда қайта ҳисоблаш вақтида амалда бўлган иш стажи ва иш ҳақини аниқлаш тартиби қўлланади, бунда пенсияни қайта ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.