– 2019 йил кўз касаллигига чалиниб, кўриш қобилиятим ёмонлашди. Операция қилдирдим. Ишлашга лаёкатсизман. Бироқ ногиронликка чикдаганман. Хўжайиним сартарошлик қилади. Етишмовчилигимиз кўп. Икки нафар ўғлим бир йилда, катта ўғлим Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалидаги «Дастурий инженеринг» факультетига, кичик ўғлим Самарқанд давлат архитектура-курилиш институтининг «Бино ва иншоотлар қурилиши» факультетига шартнома асосида ўқишга кирди. Шартнома пулини тўлашга шароитимиз йўқ. Қаердан ёрдам олсам бўлади?

– Хабарингиз бўлса, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 132-сон қарорига асосан, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган. Қарорнинг 3-банд 6-хатбошисида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-кантракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 450-сон Қарорнинг иловасига кўра, 132-сон Қарорнинг 3-банди қуйидагича ўзгартирилган. Яъни «Мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасапарида таълим олаётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб бериш» назарда тутилган. Агар фарзандларингиз «Ёшлар дафтари» тизимида бўлса, 1093 қиссқа рақамли «call centerga» мурожаат қилиб, ариза қолдири-шлари мумкин.

Манба: «SUG'DIYONA» №39 (1194) 30.09.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.