2021 йилнинг 29 ноябрь куни мобайнида “Истиқбол” тадқиқот маркази ННТ экспертлари Абдулло Абдухалилов ҳамда Элёр Заитовлар Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг “Олий таълим тизимида ногиронлиги бор талабалар учун “Тўсиқсиз муҳит”ни шакллантириш методикасини яратиш” номли лойиҳаси бажариш учун Қорақолпоқ давлат университети 200 яқин ногиронлиги бор талабалар хамда Нукус педагогика институтининг 150 нафар таҳсил олувчи ногиронлиги бор талабалар ўртасида социологик сўровнома ўтказди.

Мазкур тадқиқотнинг мақсади - Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ногиронлиги бор талабаларда учрайдиган тўсиқларни аниқлаш ва тўсиқсиз муҳитни яратишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Сўровнома якунида талабаларнинг Ногиронлиги бош шахсларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш бўйича хорижий тажрибалар ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими